Абдулазиз Камиловнинг ўғлига тегишли компания «Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖни ҳам сотиб олди
Бу яқинда UNG Petro АЁҚШларини харид қилган Petroleum Technology Group компаниясининг сўнгги кунлардаги иккинчи хариди бўлди. Мазкур компания Камилов Дониёр Абдулазизовичга тегишли.
2016 йилда ишга туширилган Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи 2022 йилда сотувга чиқарилган эди. 2023 йил бошида харидорлардан таклифлар қабул қилинган, бу жараён озгина чўзилган ҳам.
Давлат активларини бошқариш агентлиги хусусийлаштиришнинг кейинги тақдири ҳақида бошқа ахборот тақдим этмаган.