Ўзинг айбдорсан!.. (Видео)
“Керак бўлса, қорнинг эришини, йўлнинг қуришини кутишинг керак эди. Ана ундан кейин машинангни ҳайдаб чиққанингда, йўл бунчалик бузилиб кетмасди. Сен нима қилгансан?! Қорми-ёмғирми, машинангни газлаб юравергансан, бунинг натижасида биз учун азиз бўлган йўлчиларимизнинг ўтакетган сифатли ишларини бир пул қилгансан. Ёмғирда, совуқда одам музлаб қолади-ку, асфальт музламайдими? Музлаганидан кейин кўчади-да. Ана энди йўлчиларни сўкиб юрибсан! Сўкма. Бунинг ўрнига қўни-қўшни, маҳалла-кўй пул йиғинглар. Йиғилган пулга йўлларингни асфальт қилдиринглар. Агар жуда етмаса, бозоргами ёки одамлар кўпроқ йиғиладиган жойларгами бориб, бир сўм-икки сўмдан йиғинглар. Кўпники кўл, дейишади. Бир сўмдан беришса ҳам, анча маблағ йиғилиб қолади. Шу пулга йўлларингни тузатиб оласанлар. Тушундингларми?! Энди боринглар, айтган ишни қилинглар!..”