Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/03/sihda7kncujiv9f.jpeg)
Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров қамоқхонада вафот этган. Марҳумнинг ўлими жазони ижро этиш муассасасида рўй берган. Собиқ ҳокимнинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.
У жиноий шериклари билан 48 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбланиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди.