Россия ва Эрон Жанубий Кавказда янги иттифоқ яратмоқчи
Россия ва Эрон сўнгги йилларда жуда яқин бўлиб кетди ва уларнинг муносабатлари Украинадаги уруш туфайли янада мустаҳкамланди. Теҳрон ва Москва Туркия ёрдами билан Жанубий Кавказни Ғарб давлатлари томонидан қўйилган чекловларсиз санкцияларни четлаб ўтиш ва савдо қилиш учун асосий марказга айлантирмоқчи.
Теҳрон изоляциядан чиқиш учун параллель тўлов тизимлари, энергия бозори ва таъминот занжирларини яратиш учун Россия лойиҳаларидан фойдаланмоқчи. Эрон Россияга Форс кўрфази ва Ҳиндистонни четлаб ўтиб, Яқин Шарқ ва Ҳиндистонга бурилишни якунлашда ёрдам беришга тайёр.
Бу режаларни амалга ошириш йўлида Исроил билан яхши муносабатда бўлган ва Эрон-Арманистон муносабатларига ўта ишончсизлик билан қарайдиган Озарбайжон тўсқинлик қилмоқда.