Арманистон ва Миср қатор ҳамкорлик шартномаларини имзолади
Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Мисрга ташрифи чоғида икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш бўйича келишувлар имзоланди.
Армения расмий хабар агентлиги Арменпресснинг хабарига кўра, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян расмий ташриф билан бўлган Миср пойтахти Қоҳирада Миср Президенти Абдулфеттаҳ эс-Сиси билан учрашди.
Учрашувда Пашинян Арманистоннинг Миср билан савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш истагини билдирди.
Томонлар минтақавий масалаларни ҳамда иқтисодиёт, туризм, транспорт, қишлоқ хўжалиги, экология ва маданият соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилдилар.
Музокаралар давомида иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди.
Президент Сиси 2023 йил 29 январь куни Арманистонга ташриф буюрди ва Арманистон Президенти Ваагн Хачатурян ва Бош вазир Пашинян билан учрашди.
2023 йил 9 март куни Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Қоҳирага расмий ташриф билан келди ва Миср ташқи ишлар вазири Самиҳ Шоукрий билан соғлиқни сақлаш, савдо ва иқтисодиёт соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди.