Мўғилистонда совуқдан нобуд бўлган уй ҳайвонлари сони миллиондан ошди

Мўғилистонда совуқдан нобуд бўлган уй ҳайвонлари сони миллиондан ошди

Ҳозиргача Мўғулистонда совуқдан нобуд бўлган ҳайвонлар сони 3 089 420 бошга етди, дея баёнот берган Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссияси.

 

“Синьхуа” агентлиги ёзишича, якшанба куни пойтахт Улан-Батордан қиш мавсуми қаттиқ келишидан қийналиб қолган турли минтақаларга навбатдаги гуманитар юклар жўнатилган.

 

Маълумки, ушбу давлат иқтисодиётининг муҳим бўғини ҳисобланадиган чорвачилик аҳолининг 40 фоизи учун даромад манбаи ҳисобланади.

 

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2023 йил Мўғулистонда жами 64,7 миллион бош чорва моли рўйхатга олинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: