Болгария Россия нефтини импорт қилишни тақиқлади

Болгария Россия нефтини импорт қилишни тақиқлади

Болгария 1 мартдан бошлаб Россия нефтини импорт қилишни тақиқлади. Бироқ Бургас нефтни қайта ишлаш заводи Россиянинг «Лукойл» компанияси қўлида қолмоқда. Балки нефтни қайта ишлаш заводини Қозоғистоннинг «КазМунайГаз» компанияси сотиб олади.

 

Ғарб Россияга Украинага кенг кўламли бостириб кириши сабабли санкциялар киритганидан сўнг, Бургас нефтни қайта ишлаш заводи ўз эътиборини Россия нефтидан бошқа етказиб берувчиларга, жумладан Қозоғистон, Ироқ, Саудия Арабистони ва Тунисга ўтказди, Қозоғистон нефтининг 48 фоизи улушига тўғри келади, деб ёзади Orda.

 

Нефтни қайта ишлаш заводининг эҳтимолий харидорлари қаторида «КазМунайГаз»дан ташқари Озарбайжоннинг SOCAR компанияси ҳам бор.

Дўстларингизга ҳам юборинг: