Тошкентда 8 март куни аёллар учун автобуслар бепул бўлдими?
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 8 март куни аёллар учун автобуслар бепул бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.
“Тошшаҳартрансхизмат” ушбу хабарлар асоссиз ва мутлақо ёлғон эканлигини билдирди.
“Мазкур хабар тарқатилган гуруҳ админи билан боғланиб, ушбу ёлғон ахборотни бартараф этишларини сўрашимизга қарамасдан, мазкур гуруҳ кенг жамоатчиликка ушбу ёлғон ахборотни етказишда давом этмоқда.
Шу ўринда ахборот тарқатиш қоидаларини бузаётган ушбу гуруҳга масъул ташкилотлардан белгиланган тартибда чора кўришларини, шунингдек, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган, ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.