«Марғилон бренди» яратилади

«Марғилон бренди» яратилади

Савдо-саноат палатаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, «Ҳунарманд» Уюшмаси ва Туризм қўмитасининг жаҳон бозорида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари нуфузини ошириш мақсадида «Марғилон бренди»ни яратиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.

 

Ўзбек миллий урф-одати, тарихий анъаналарини, Фарғона водийсининг ҳунармандчилик маҳсулотларини кенг тарғиб қилишга қаратилган «Марғилон бренди»ни ишлаб чиқиш бўйича манфаатдор ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ, 2024 – 2025 йилларга мўлжалланган кўргазма, фестивал ярмаркаларда «Марғилон бренди»ни тарғиб қилувчи тадбирлар рўйхати тасдиқланади.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ишчи гуруҳ вакиллари билан биргаликда чуқур таҳлилий маълумотлар асосида «Марғилон бренди» лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади.

 

«Марғилон бренди»ни яратишда қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланади:

 

– «Марғилон бренди»ни ишлаб чиқишда ўзбек халқининг бой тарихи, миллий ҳунармандчилик анъаналари билан уйғун ҳолда акс этиши ҳамда Фарғона водийси ташриф қоғозларидан бўлган атлас ва адрас, дўппичилик каби ҳунармандчилик маҳсулотлари белгиларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш;

 

– ҳунармандчилик субъектларининг «Марғилон бренди» остида маҳсулотлар ишлаб чиқариши ҳамда ушбу маҳсулотларни туризм реестрига кирган ҳунармандчилик объектлари ва туризм йўналишидаги савдо шохобчаларида реализация қилишига кўмаклашиш;

 

– 2024–2025 йилларда хорижий давлатларда ўтказилиши режалаштирилган кўргазма-ярмарка ва фестивалларда «Марғилон бренди» остида маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳунармандларнинг кенг иштирокини таъминлаш.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳар икки йилда Қўқон шаҳрида ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида «Атлас байрами» анъанавий тўқимачилик фестивали ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: