Ўзбекистонда лицензияси йўқ университетга қабул эълон қилинди

Ўзбекистонда лицензияси йўқ университетга қабул эълон қилинди

Ижтимоий тармоқларда Халқлар дўстлиги университети (“Университет дружби народов” МЧЖ) номи остида 2023/2024-ўқув йили қабули давом этаётганлиги тўғрисида эълонлар тарқалмоқда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу хабар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини билдириб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини факе (ёлғон, асоссиз) хабарларга ишонмасликка чақиради.

Маълум қилинишича, “Университет дружби народов” МЧЖ (“Халқлар дўстлиги университети”) олий таълим хизматларини кўрсатиш учун тасдиқланган лицензияга эга эмаслиги ҳамда лицензия олиш учун вазирликга “Лицензия” ахборот тизими орқали белгиланган тартибда бирон маротаба ҳам ариза билан мурожаат қилмаган.

«Ҳурматли фуқаролар, қадрли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, нодавлат таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топшираётганда, ушбу хизматни кўрсатиши учун унинг лицензияси мавжудлигини текширингиз тавсия этилади. Тасдиқланган лицензия асосида фаолият кўрсатувчи олий таълим ташкилотлари ҳақида вазирликнинг расмий stat.edu.uz платформаси ҳамда 1006 Ишонч рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, амалдаги тартибга кўра республикада фаолият юритувчи давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари бакалавриати ва магистратурасига қабул бир ўқув йилида бир марта (июн — сентябр ойлари оралиғида) амалга оширилади. Ушбу муддатдан ташқари талабаларни қабул қилиш ноқонуний ҳисобланишини эслатиб ўтамиз», – дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: