Қозоғистон Киев билан музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Қозоғистон Украина Қуролли кучлари эҳтиёжлари учун Россия ҳарбий техникаси хариди бўйича Киев билан музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Бу ҳақда Россия давлат ОАВлари манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Аввалроқ, Остонада рўйхатдан ўтган компаниялар орқали Су-24 ва МиГ-29 самолётлари учун бутловчи қисмларни Украинага етказиб бериш масаласи муҳокама қилинганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
«2022 йилдан бошлаб Қозоғистондан қурол-яроғ ва ҳарбий техника экспортига таъқиқ жорий этилган», — дея маълум қилди Қозоғистон Мудофаа вазирлиги вакили.