Хитой Европанинг олти давлати учун визасиз режим жорий этади

Хитой Европанинг олти давлати учун визасиз режим жорий этади

Хитой ҳукумати олтита Европа давлати фуқаролари учун бир томонлама визасиз режим жорий қилади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг 14-сессиясининг иккинчи сессияси доирасидаги матбуот анжуманида маълум қилди.

“Хитой 14 мартдан бошлаб Швейцария, Ирландия, Венгрия, Австрия, Бельгия ва Люксембург учун визасиз синов режимини жорий қилади”, — деди Ван И.

Хитой хитойлик ва чет эллик кадрлар алмашинувини осонлаштириш, жумладан, тўлов хизматлари сонини кўпайтириш бўйича ташаббусларни илгари суришни давом эттиради, деди у.

Аввалроқ Хитой ҳукумати 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Европа Иттифоқига аъзо беш давлат: Испания, Италия, Нидерландия, Франция ва Германия фуқаролари учун бир томонлама визасиз режим жорий қилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: