Қорақалпоғистон Республикасида сайёр қабул ўтказилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида сайёр қабул ўтказилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролари ҳамда тадбиркорлари учун Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Турдиев иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Мулоқот давомида фуқаролар ва тадбиркорларнинг кадастр соҳасига оид мурожаатлари, ер ва кўчмас мулк билан боғлиқ масалалари ҳамда мавжуд муаммоларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сайёр қабулнинг асосий мақсади — аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мурожаатларни жойида кўриб чиқиш, уларнинг қонуний ечимларини топиш ҳамда кўтарилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар беришдан иборат.

Бундай учрашувлар фуқаролар ва тадбиркорларнинг муаммоларини яқиндан ўрганиш, давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда кадастр соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Эслатма: Сайёр қабул эртага, 16 октябрь куни Беруний туманида ўтказилади.

Манзил: Беруний тумани, Марказий МФЙ, Халқлар дўстлиги кўчаси, 10D-уй (Ёшлар маркази биноси).

⏲️ Бошланиш вақти: соат 10:00 да.

📞 Мурожаат учун: 61-224-20-31

Дўстларингизга ҳам юборинг: