Алексей Навалний қамоқхонада ўзининг аста-секин заҳарланаётганидан гумонланган

Алексей Навалний қамоқхонада ўзининг аста-секин заҳарланаётганидан гумонланган

Бу ҳақда унинг адвокати Олга Михайлова маълум қилди.

Ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан 2023
йил 11 апрелида Навалний билан колониядаги суҳбати тингланганидан кейин сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарилган.

«Колонияни тарк этишим биланоқ, мен бу ҳақда адвокат Кобзевнинг Тwitter’ида бу ҳақда хабар қолдирдим. Биз, шунингдек Бош прокурор Федерал Жазони ижро этиш хизмати директори ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга шикоят қилдик», — дея воқеани эслайди Михайлова.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябр ойида Навалнийнинг адвокатлари Олга Михайлова, Александр Федулов, Вадим Кобзев, Алексей Липцер ва Игор Сергунинларга нисбатан колониядаги Навалнийнинг мактубларини унинг тарафдорларига етказганлиги учун «экстремистик мазмундаги хабарлар алмашинувида иштирок этганликда» айбланган эди. Кобзев, Липцер ва Сергунинлар айни пайтда тергов изоляторида, Михайлова чет элдаги таътилга кетганидан сўнг юртига қайтмаган, Федулов эса Россияни тарк этишга муваффақ бўлган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: