Си Цзиньпин БРИКС саммитида давлатлар суверенитетини ҳурмат қилишга чақирди

Си Цзиньпин БРИКС саммитида давлатлар суверенитетини ҳурмат қилишга чақирди

Си Цзиньпин БРИКС саммитида давлатлар суверенитетини ҳурмат қилишга чақирди. Учрашувда Владимир Путин ҳам қатнашди.
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин БРИКС саммитида давлатларни бошқа мамлакатларнинг суверенитетини бузиш ва уларнинг ички ишларига аралашишга қарши чиқишга чақирди. Саммит Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтди. Учрашувда, шунингдек, Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳам иштирок этди.

Айни пайтда саммит иштирокчилари БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан маъқулланмаган бир томонлама санкцияларни танқид қилди. Баёнотда муайян давлатлар номи тилга олинмаган. Шу билан бирга, Россия Украинага босқин қилганидан кейин Ғарбнинг кенг кўламли санкциялари остида қолмоқда.

Си Цзиньпин, шунингдек, БРИКС давлатлари Яқин Шарқдаги урушни ҳал қилиш жараёнида янада фаол иштирок этиши керак, деб таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, минтақадаги можаро «халқаро ҳамжамият манфаатларига жавоб бермайди».

Якуний баёнотда етакчилар фуқаролик инфратузилмаси ва МАГАТЭ назорати остидаги тинч ядровий объектларга «мақсадли зарбалар» берилганидан хавотир билдирдилар.

Эҳтимол, бу баёнотда АҚШ ва Исроилнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбалари танқид қилинган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: