Франция ТИВ Украинага Ғарб қўшинларини юборишни истисно этмади

Франция ТИВ Украинага Ғарб қўшинларини юборишни истисно этмади

Украина мамлакатга Ғарб қўшинларини юборишни талаб қилмади. Аммо келгуси ойларда ҳеч нарсани истисно қилиб бўлмайди.

Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Стефан Сежурн маълум қилди, деб ёзади «Репорт» «Politico» нашрига таяниб.

«Яқин ойлар ёки йилларда Украинага қандай ёрдам беришни Россия эмас, биз ҳал қилишимиз керак», дейди у.

Украина ҳамон Ғарбдан қўшин эмас, қурол юборишни талаб қилмоқда: «Аммо биз яқин келажак учун ниманидир истисно эта олмаймиз».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон НАТО Украинага ёрдам бериш учун қўшин юбориши мумкинлигини инкор этмаган эди. Унинг сўзларига кўра, асосий муаммо бу масала бўйича консенсуснинг йўқлиги.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: