Ўзбек футболида бутун дунёга тарқалиб кетган шундай кулгили ҳолат содир бўлди (Видео)
Усмонали Исмоналиев ва Муҳаммадкарим Тоиров бир неча йил «Андижон»да бирга ўйнашган. Усмонали бош ҳакам Азиз Асимов кўз ўнгида дўстига қўпол ҳазил қилди ва «Бунёдкор»ни қийин аҳволга солиб қўйди. Усмонали Исмоналиев мана шу қилиғи учун қизил карточка олди.
Бу вазиятда қизил карточкадан кўра «бургутлар» яримҳимоячиси Фарҳод Бекмуродовнинг ҳаракатлари эътирозларга сабаб бўлмоқда. У Тоировни суриб, ундан йиқилишини ва ўзини жиддий зарба қабул қилиб олгандек кўрсатишини сўради.
Андижон – Бунёдкор ўйинида қизиқ эпизод. 35-дақиқада ҳисоб 1:1 бўлиб турганда Бунёдкор вакили Исмоналиев ҳакамнинг ёнгинасида негадир Тоировга хайкик зарба берди. Зарба-ку кучли эмас, бу ерда кўпроқ ҳурматсизлик билан муносабатга ўхшади. Асимов қизил кўрсатди ва қайсидир маънода ҳақли равишда қаттиққўллик қилди. Ҳаммасидан 8-рақамли Бекмуродовнинг ҳаракати кулгили чиқди. Дастлаб у Тоировни “ётиб ол” деб туртиб йиқитди. Яна етмагандек тепиб ҳам қўйди. Бу жуда шарт ҳам эмасди, рефери аллақачон вазиятга реакция қилиб бўлганди.
Ўйин 5:1 ҳисобида Андижон ғалабаси билан тугади.