«Реал» мухлислари учун хушхабар!
«Реал» ҳимоячиси Эдер Милитао чап тиззасидаги жароҳатидан сўнг майдонга қайтиши мумкин.
Ҳимоячи «Сельта»га қарши Ла Лига 28-тур ўйинига тайёргарлик доирасида «Реал»нинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмоқда, аммо клуб ҳимоячининг тикланиши билан таваккал қилмоқчи эмас. Ўйинчининг келаси ойдаги жамоа ўйинларида қатнашиши тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эдер Милитао Ла Лиганинг 1-тур доирасидаги «Атлетик»га қарши ўйинда жароҳат олганди.
«Реал» айни дамда Ла Лигада 27 турдан сўнг 66 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда.