Хитой Марсдан Ерга намуна олиб келган биринчи давлатга айланиши мумкин

Хитой Марсдан Ерга намуна олиб келган биринчи давлатга айланиши мумкин

Февраль ойи ўрталарида NACA “Perseverance” ровери SHERLOC илмий асбобининг икки қопқоғидан бири қисман очиқлиги, бир ускуна тўғри ишламаётгани сабаб, Марсдаги тошларни лазер ёрдамида суратга олиш қобилиятини йўқотиш хавфи борлигини эълон қилди. Бу ҳолат илмий маълумот тўплашга халақит бермоқда.
Январь ойи ўрталарида AҚШ космик агентлиги қизил сайёрага “Ingenuity” вертолёти ёрдамидаги тарихий миссиясини бекор қилишга мажбур бўлди. Қўниш чоғи ротор қанотларидан бири шикастланди.

Кема дастлаб Марс атмосферасида парвоз қилиш учун зарур технологияни синаб кўришга мўлжалланган эди. Афсуски, муваффақиятсизлик туфайли сайёралараро авиациядаги муҳим босқич муддатидан олдин тугади. Натижада NACA Марсдаги фазовий пойгада ортда қолганини тан олиб, амалиёт жадвалини кечиктирди.

NACA бюджети ноаниқлиги билан боғлиқ вазият асносида Хитой Марс тошларини йиғиш ва “Тяньвэнь-3” миссияси билан 2030 йил Ерга қайтариш режасини илгари сурмоқда.

Марс орбитаси ва “Тяньвэнь-1” ровери бош конструктори Сун Цзэжоу сўзларига кўра, “Тяньвэнь-3” зиммасига “тоғ жинсларини қайта тиклаш ва Марс юзасидан кўтарилиш” миссияси юкланади. Ушбу “тоғ жинсларини энг замонавий технология ёрдамида таҳлил қилиш “Марсда ҳалиям сув борми?”, “Ўтмишда қизил сайёра ҳаётнинг бирор шаклини қўллаб-қувватлаганми?” каби саволларга аниқроқ жавоб олиш имконини беради.

ХХР мисли кўрилмаган миссияни амалга ошириш истагини аввалроқ билдирган. Бу ғоя Хитой Миллий космик маъмуриятининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган ривожланиш режасига киритилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: