АҚШдаги 32 та шаҳарга сув тошқини хавф солмоқда

АҚШдаги 32 та шаҳарга сув тошқини хавф солмоқда

АҚШнинг қирғоқ бўйидаги 32 та шаҳри, жумладан, Нью-Йорк, Бостон, Сан-Франсиско, Нью-Орлеан ва Майамига сув тошқинлари таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Nature хабар берди.

Бу шаҳарларда АҚШ аҳолисининг қарийб 30 фоизи истиқомат қилади. Олимлар денгиз сатҳининг кўтарилиши сабабли шундай хулосага келган. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, чорак асрдан кейин бир қанча шаҳарларда сув 0,3 метрга кўтарилади.

Тадқиқотчилар АҚШнинг Атлантика, Тинч океани ва Форс кўрфази соҳилларидаги 32 та шаҳри атрофидаги чўкишларнинг радар маълумотларини сув тошқини хавфи моделларига киритган. Агар профилактика чоралари кўрилмаса, АҚШ қирғоқлари бўйлаб 280 минг объектда яшовчи ҳар эллик кишидан бири зарар кўради.

Бунга йўл қўймаслик мақсадида табиий газ қазиб олишни ва ер остидан сув олишни чеклаш, шунингдек, қирғоқ ҳимоясини мустаҳкамлаш керак бўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: