Ҳозир жуда муҳим давр, Путиннинг ғалаба қозонишига имкон бериш жиддий тарихий хато бўлади — НАТО бош котиби
Йенс Столтенберг бу ҳақда йиллик брифингда айтиб ўтди.
«Украиналиклар жасоратини йўқотмаяпти, лекин уларнинг ўқ-дорилари тугаяпти. Бизда Украинага керакли ёрдамни бериш имконияти бор. Алянс аъзолари тезкор ҳаракат қилишлари керак, чунки ёрдам кечикишининг ҳар бир куни жанг майдонида жиддий оқибатларга олиб келади», — дея таъкидлади НАТО бош котиби.
Столтенберг, шунингдек, Россия Федерациясининг Украинанинг босиб олинган ҳудудларида сайлов ўтказишга бўлган ҳар қандай уриниши ноқонуний деб ҳисобланишини қўшимча қилди.