Фарғонада 16 ёшли қиз бедарак йўқолди
Фарғона вилояти ИИБ Учкўприк тумани “Катта-Қоракўл” МФЙда яшовчи бедарак йўқолган 2008 йилда туғилган Руҳшонахон Соҳибжон қизи Фозиловани топиш кўмак сўрамоқда.
Руҳшонахон жорий йилнинг 3 март куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, уйига қайтмаган. Эгнида қора рангли шапкали жемпер, бошида тўқ яшил ва қизил рангли йўл-йўл рўмол, оёғида қора рангли, аёллар оёқ кийими, ўнг қўлида рангли металлдан ясалган узуги бўлган.
Белгилари: бўйи тахминан 160-165 см, буғдойранг, узунчоқ, сочи қора, қулоқлари ўртача, бурни ўртача, лаблари ўртача қалинликда, тишлари табиий бутун ва руҳан соғлом.
У ҳақида маълумотга эга бўлганлардан 73-244-02-85, 73-244-02-76 ёки «102» қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар бериш сўралмоқда.
Шунингдек, Руҳшонахон Фозилованинг топилишида амалий ёрдам берган фуқароларнинг шахсига оид маълумотлар сир сақланиши ва моддий рағбатлантирилиши билдирилган.