Чойхўрлар учун муҳим тавсиялар
Кўк чойни мунтазам истеъмол қиладиган инсонлар буйрак касалликлари, бош оғриғи, юрак қон-томир касалликларидан камдан-кам шикоят қилади.
Чойни қайноқ ҳолда ичишдан сақланинг. Чунки жуда қайноқ ҳолда ичилган чой иссиқлиги туфайли ички органларга шикаст етказади.
Асло овқат маҳал чой ичманг. Чойни овқатдан кейин 30-60 минут ўткач ичинг. Бу вақт давомида овқат таркибидаги организм учун керакли бўлган моддалар ўзлаштириб бўлинади.
Совуқ чой ичманг, совуқ чой организмни бўшаштиради.
Ухлашдан олдин аччиқ чой ичилса, уйқусизлик келиб чиқади.