Тошкентда қизамиқ бўйича 290 та гумонли ҳолат қайд этилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Тошкентда қизамиқ бўйича 290 та гумонли ҳолат қайд этилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида қизамиқ касаллигига гумон қилинган 290 та ҳолат аниқлангани ва беморлар билан мулоқотда бўлган 10 минг нафардан ортиқ шахс рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мазкур хабарлар юзасидан изоҳ берди.

Қўмита маълумотига кўра, айни пайтда пойтахтда ва бутун мамлакат бўйлаб қизамиқ билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор. Аҳолини хавотирга солиш учун асос йўқ.

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда келтирилган рақамлар 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида қайд этилган жамланма кўрсаткичлар ҳисобланади. Шу сабабли уларни қисқа вақт ичида аниқланган ёки айни вақтдаги ҳолат сифатида талқин қилиш нотўғри.

Қайд этилишича, қизамиқ билан касалланиш кўрсаткичи 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга камайган.

Шу муносабат билан қўмита ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан маълумотларни нотўғри талқин қилмаслик ва асоссиз хавотир уйғотувчи хабарларни тарқатмасликни сўради.

Эмлаш кўрсаткичлари

Маълум қилинишича, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Тошкент шаҳрида режали эмлаш доирасида:

47 494 нафар бир ёшли бола;
42 767 нафар олти ёшли бола

қизамиқ, эпидемик паротит ва қизилчага қарши (КПК) вакцинаси билан эмланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: