Дахшат! Самарқандда Damas’да ёш боланинг занжирлаб қўйилган видеоси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг этини жумбушга келтирди (видео)

Дахшат! Самарқандда Damas’да ёш боланинг занжирлаб қўйилган видеоси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг этини жумбушга келтирди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида фуқаролардан бири ёш болани Damas ичида оёғидан занжирлаб қўйгани ҳақида видео ва хабарлар тарқалди.

Ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев муносабат билдирди. Унда айтилишича, ҳолат 16 март куни содир бўлган. Шу куни вилоят ИИБ «102» операторига Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида бир бола Дамас машинасида оёғи занжир билан кишанлангани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ҳудудга ИИБ ходимлари бориб, ҳолатни расмийлаштиришган.

«Ҳозирда болага нисбатан ушбу ҳаракатларни содир этган шахсга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Болани Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириб, психолог ёрдамида зарурий кўмаклар бериш чоралари кўрилмоқда», дейилади муносабатда.

Бош прокуратура матбуот хизмати Самарқандда болага нисбатан зўровонлик қилингани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълум қилди.

Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани, тергов жараёни назоратга олингани қайд этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: