Байрам тадбирлари республика ҳудудида 219 объектда ўтказилиши белгиланган
Наврўз байрамида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 22 383 нафар ходим ва ҳарбий хизматчи сафарбар этилади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди.
Шунингдек, фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш учун 3 минг нафардан ортиқ заҳира гуруҳи ташкил этилган.
Байрам тадбирлари республика ҳудудида 219 объектда ўтказилиши белгиланган.
Ҳар бир табдир объектида маҳаллий ҳокимлик, соғлиқни сақлаш ва бошқа идора ва ташкилотлар вакилларининг навбатчилиги ташкил этилган.
Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган жойларда байрам тадбирлари ўтказилишига ҳамда ушбу жойлардаги носоз аттракционлар ва бошқа ўйин қурилмаларнинг ишлатилишига йўл қўйилмаслиги назоратга олинган.
Очиқ жойларда халқ сайиллари ўтказиладиган жойларнинг атроф-ҳудудлари жисмонан, техник ва махсус воситалар билан тўлиқ тўсиш чоралари кўрилиши белгиланган.
Байрам тадбирлари ўтказилаётган вақтда электр-энергия, газ, сув, ободонлаштириш ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳар қандай вазиятга шай ҳолатда бўлиш чоралари кўрилган.