НАТО Бош котиби Грузияга келди

НАТО Бош котиби Грузияга келди

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Грузияга ташриф буюрди. Бу ҳақда Грузия ОАВлари хабар берди.

Шимолий Атлантика альянси раҳбарини аэропортда Грузия ташқи ишлар вазири Илия Дарчиашвили ва Грузиянинг НАТОдаги элчиси Виктор Долидзе кутиб олди.

Столтенберг бугун Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан учрашиши режалаштирилган.

Музокаралар якунида томонлар матбуотга баёнотлар беради.

НАТО Бош котиби мамлакат президенти Саломе Зурабишвили билан ҳам учрашади.

17-19 март кунлари НАТО Бош котиби Енс Столтенберг Озарбайжон, Грузия ва Арманистонга ташриф буюради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: