Татяна Ким Европа Иттифоқи санкцияларидан кейин Wildberries раҳбарлигидан кетди

Татяна Ким Европа Иттифоқи санкцияларидан кейин Wildberries раҳбарлигидан кетди

Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатига киритганидан сўнг Татяна Ким «Вайлдберриз» компанияси бош директори ва таъсисчиси лавозимларини тарк этди. Бу ҳақда «Маркетплейс ҳамкорлари клуби» канали хабар берди.

Маълум қилинишича, Ким 18 ноябр куни бош директорлик лавозимидан кетган. Унинг ўрнига Алексей Куликов тайинланган.

16 ноябр куни Европа Иттифоқи Татяна Кимни санкциялар рўйхатига киритган эди.

Санкциялар киритилишига асос сифатида компаниянинг Россиядаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири экани ва Россия армиясини зарур товарлар билан таъминлашга кўмаклашаётгани кўрсатилган. Шунингдек, компания ҳарбий мақсадларда ва ҳам ҳарбий, ҳам фуқаролик соҳаларида фойдаланиш мумкин бўлган товарлар савдосига ёрдам бераётгани таъкидланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: