6,5 минг нафардан ортиқ қонуний никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётган шахслар никоҳи қайд этилди
Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» акцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва давлат хизматлари соҳасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди.
Маълум бўлишича, 1 261 нафар шахснинг туғилиши қайд этиб берилди, 9 450 нафар шахсга туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилди, 6 503 та қонуний никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётган шахсларнинг никоҳи қайд этилди, 2 593 нафар шахснинг ўлими муддати ўтиб қайд этилди, 3 429 нафар шахснинг ўлими ҳақида такрорий гувоҳнома берилди, 7 973 нафар фуқарога ID-карта расмийлаштирилди, 23 274 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди, 17 865 та кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
2023 йил давомида 77 турдаги янги давлат хизматларни кўрсатиш жорий этилиб, ҳозирда жами 337 тага етказилди. 2024 йил давомида эса уларнинг сонини 400 тага етказиш режалаштирилган.