Тезкор! Тошкентда уй-жой ижара нархи пасайиши давом этмоқда

Тезкор! Тошкентда уй-жой ижара нархи пасайиши давом этмоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилишди.

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024 йил февраль ойида пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида январь ойига нисбатан ўртача 0,34 фоизга, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархларида эса ўртача 0.13 фоизга тушиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси. 2024 йил февраль ойида ушбу синфдаги 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ўтган январь ойига нисбатан ўртача 0.3 фоизга пасайиб, 394 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар ижара нархлари эса 0,2 фоизга арзонлаб, ўртача 441 АҚШ долларигача тушди. Шунингдек, ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар ижара нархлари 0.4 фоизга пасайиб, ўртача нархлар мос равишда 514 ва 594 АҚШ долларини ташкил этди.

Ўртача таъмирланган туркумдаги уйлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 358 АҚШ доллари, 2 хонали – 393 АҚШ доллари, 3 хонали – 435 АҚШ доллари, 4 хонали – 450 АҚШ доллари), Олмазор (1 хонали – 357 АҚШ доллари, 2 хонали – 415, 3 хонали – $455, 4 хонали – $490) туманларида таклиф этилган бўлса, ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Яккасарой (1 хонали – $420, 2 хонали – $488, 3 хонали – $657, 4 хонали – $738) ва Миробод (1 хонали – $467, 2 хонали – $520, 3 хонали – $620, 4 хонали – $832) туманларида кузатилди.

Маълумот учун: 2023 йил ноябрь ойидан 2024 йил февраль ойигача бўлган даврда ўртача таъмирланган 1 ва 2 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари мос равишда 1,8% ($401 дан $394га) ва 2,4%га ($452 дан $441га) тушган.

Тўлиқ таъмирланган уйлар ижара нархлари. Февраль ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари $475 ни ташкил этиб, ўтган январь ойига нисбатан 0.3 фоизга тушган бўлса, 2 хонали уйлар учун ушбу кўрсаткичлар мос равишда $651 ва 0.6 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 3 хонали уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида ($790) ҳам бироз (0,1%) тушиш кузатилди. Лекин, тўлиқ таъмирланган 4 хонали уйлар ўртача ижара нархлари 0.4 фоиз ошиб, $919 гача кўтарилган.

Тўлиқ таъмирланган туркумдаги уйлар учун энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – $393, 2 хонали – $462, 3 хонали – $560, 4 хонали – $761) ва Учтепа (1 хонали – $401, 2 хонали – $498, 3 хонали – $617, 4 хонали – $850) туманларида ҳамда ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Шайхонтоҳур (1 хонали – $555, 2 хонали – $848, 3 хонали – $1057, 4 хонали – $1028) ва Миробод (1 хонали – $570, 2 хонали – $861, 3 хонали – $1024, 4 хонали – $1128) туманларида кузатилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: