Исроил Олий суди Фаластиннинг Шарқий Қуддусдаги ерларини мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарди
Исроил Олий суди Фаластинликларнинг босиб олинган Шарқий Қуддусдаги фаластинлик бир оиланинг учта уйи жойлашган ерларини мусодара қилишга қарор қилди.
Шарқий Қуддусда яшовчи Семиҳ Дервиш Фаластиннинг WAFA ахборот агентлигига берган маълумотида, Исроил Олий суди, Шарқий Қуддусдаги Гило яҳудий аҳоли пункти чегаралари ичида қолганлиги сабабли унинг ерлари ва уйларини мусодара қилишга қарор қилди.
Дервиш, Исроил судларида қарийб 20 йил давом этган жанглардан сўнг эрлари ва уйларидан айрилганини таъкидлади.
«Ислол суди 14 гектардан ортиқ ер участкасини ва мен 30 кишилик оилам билан яшаётган ҳар бири 400 квадрат метрлик 3 та уйимизни мусодара қилишга қарор қилди», деди Дервиш.
Унинг таъкидлашича, Исроил расмийлари мусодара қилган ерларда янги яҳудий аҳоли пунктлари қуриш ва йўллар очишни режалаштирмоқда, шунинг учун фаластинликлар бу қарордан кейин исталган вақтда уйларидан мажбуран чиқариб юборилиши мумкинлигини кутишмоқда.