Остон Ўрунов Гонгконгга қарши ўйинни ўтказиб юборади
Ўзбекистон миллий жамоасининг Гонгконгга қарши ўйини олдидан таркибда йўқотиш рўй берди.
ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, Остон Ўрунов Гонгконгга қарши ЖЧ-2026 саралаш босқич ўйинини ўтказиб юборади.
«Ўзбекистон миллий жамоаси Ҳонгконгга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди. Жамоамиз аъзоси Остон Ўрунов бетоблиги сабабли шифокорларнинг тавсиясига кўра, Гонгконгдаги йиғинда қатнаша олмайди. Футболчимиз Тошкентдаги учрашувга қадар сафга қайтиши кутилмоқда», – дея ёзмоқда ЎФА.
Маълумот учун, Гонгконгдаги дастлабки ўйин 21 март куни бўлиб ўтади.