Apple компанияси Google Gemini сунъий интеллектини кейинги iPhone-ларга интеграция қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Bloomberg хабар беришича, Агар Apple ва Google ўртасидаги келишув амалга оширилса, у икки компаниянинг қидирув соҳасидаги ҳамкорлигига асосланади. Кўп йиллар давомида Google ўзининг қидирув тизимини iPhone ва бошқа қурилмалардаги Safari веб-браузерида стандарт вариантга айлантириш учун ҳар йили Apple-га миллиардлаб доллар тўлаган.
Alphabet акциялари душанба куни Нью-Йоркда 4,6%га ўсди, бу 7 декабрдан бери энг катта бир кунлик ўсиш бўлди. Apple акциялари 1% дан кам ўсди.
Ўтган йилнинг бошидан бери Apple ўзининг Ajax кодли моделини синовдан ўтказмоқда. Бироқ синовчиларнинг айтишича, Apple технологияси ҳали ҳам Google ва бошқа рақобатчиларникидан ортда қолмоқда ва бу ҳамкорликни яхшироқ вариантга айлантиради.