Хоразм вилоятида 9 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди
Соат 22:30 да кучли ёмғир ва қаттиқ шамол таъсирида Қорақалпоғистон Республикасида 6-10 кВли 5 та, Хоразм вилоятида эса 9 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Тахиатош ва Қўнғирот туманларида истиқомат қилувчи 1 минг 200 та, Хоразм вилоятининг Гурлан, Қўшкўпир, Урганч ҳамда Хонқа туманларида истиқомат қилувчи 6 минг 750 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган.
Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (қаттиқ шамол ва кучли ёмғир) шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан ушбу носозликлар бартараф этилмоқда.