ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон жаҳон чемпионати сари яна бир қадам ташлади (голлар видеоси)
Ўзбекистон сафарда Гонгконг устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Қайд этиб ўтиш жоиз, ўйин бошида Элдор Шомуродов томонидан урилган гол ҳакам томонидан бекор қилинди. Ўша вазиятда тўп қўлга тегди деб ҳисобланди.
Иккинчи бўлим бошида эса Сречко Катанес шогирдлари ҳисобни очди. 49-дақиқада Элдор Шомуродов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
66-дақиқада эса Рустам Ашурматов ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва Ўзбекистон 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ғалабадан сўнг Сречко Катанес жамоаси Э гуруҳида очколари сонини 7 тага етказиб олди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйини Эрон ва Туркманистон жамоалари ўртасида кечади. Учрашув 21:00 да старт олади.