Вьетнам президенти бир йиллик лавозимидан сўнг истеъфога чиқди

Вьетнам президенти бир йиллик лавозимидан сўнг истеъфога чиқди

Вьетнам президенти Во Ван Тхуонг ўз истеъфосини тақдим этди ва у қабул қилинди, деб хабар беради Nikkei.

«Мамлакатда йирик ҳукумат қарорларини қабул қилувчи Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси шахсий сабабларга кўра Во Ван Тхуонгнинг истеъфога чиқишини маъқуллади», дейилади хабарларда, ҳеч қандай тафсилотлар келтирилмаган.

Во Ван Тҳуонг бир йил аввал Вьетнам президенти этиб сайланган ва мамлакатнинг яқин тарихидаги энг қисқа вақт ҳокимиятни бошқарган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: