Япония қирғоқларида кема чўкиб кетди, қурбонлар бор

Япония қирғоқларида кема чўкиб кетди, қурбонлар бор

20 март куни Япониянинг қирғоқлари яқинида кема ҳалокати юз бериши оқибатида бортда бўлган 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳалокатга учраган океан танкери Жанубий Кореяга тегишли бўлган. Танкер Япония ғарбий соҳилига яқинлашганда тўнтарилиб кетган.

Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати ҳудудда тезкор қидирув-қутқарув ишларини бошлаган. 8 киши қутқариб олингандан кўп ўтмай, тўнтарилган танкер ичидан яна бир фуқаро чиқариб олинган. Бортда бўлган яна 2 нафар шахс тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Манбага кўра, “Кеоёунг Сун” танкери Ямагучи префектураси яқинида 20 март куни тонги соат 07:00 атрофида ҳалокат сигнали тарқатган. Қутқарувчилар келганда кема ағдарилган бўлган.

Маҳаллий нашрлар танкер ичида 980 тоннага яқин акрил кислотаси бўлганини ёзган. Аммо ушбу маълумот ҳали тасдиқланмаган.

Япония манбалари кема экипажи икки нафар корейс, саккиз нафар индонезиялик ва бир нафар Хитой фуқаросидан иборат бўлганини хабар берган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: