Исроил ва АҚШ мудофаа вазирлари телефонда гаплашди
Исроил ва АҚШ мудофаа вазирлари Йоав Галант ва Ллойд Остин телефон орқали гаплашди. Бу ҳақда Пентагон сайтидаги хабарда айтилади.
Остин Исроилни Миср ва Ғазо сектори чегарасида жойлашган Рафаҳда Ҳамас террорчилик гуруҳига қарши йирик қуруқликдаги операцияга муқобил вариантни кўриб чиқишга чақирди.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен аввалроқ АҚШ Исроилга Рафаҳ операциясига муқобил вариантларни тақдим этганини айтган эди. Давлат департаменти раҳбарининг сўзларига кўра, келаси ҳафта Галантнинг АҚШга ташрифи чоғида Вашингтонда ушбу мавзу бўйича муҳокама бўлиб ўтади.