Макроннинг Украинага қўшин юбориш ҳақидаги қарори ЕИни Киевга ёрдамни оширишга ундади
Франция президенти Эммануэл Макроннинг Украинага қўшин юбориш ташаббуси Европа Иттифоқи (ЙИ) давлатларини Киевга ҳарбий ёрдамни оширишга ундади.
Бу ҳақда Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски маълум қилди, деб ёзади «Репорт» ТАСС агентлигига таяниб.
Унга кўра, Европа тинчлик жамғармасидаги 5 миллиард евро ҳозирда асосан Украинани қуроллантиришга сарфланмоқда.