Португалияда янги Бош вазир тайинланди
Португалия Президенти Марселу Ребелу ди Соуза Социал-демократик партия раиси Луиш Монтенегруни мамлакатнинг янги Бош вазири этиб тайинлади.
“Тренд” хабарига кўра, Президент мамлакат парламентига сайловда иштирок этган ва депутатлик мандатларини олган партия ва коалициялар вакиллари фикрини тинглаган. Юзага келган ҳолатни инобатга олган ҳолда, Демократик Альянс мандат ва овоз сони бўйича Луиш Монтенегруни ҳукумат бошлиғи лавозимига тайинлашни маъқуллади.