Россия Канаданинг 56 фуқаросига нисбатан санкциялар киритди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/03/ku7wsulxsrcgikr.jpeg)
Россия 56 нафар Канада фуқаросини санкциялар рўйхатига киритди.
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги маълумотида айтилади, деб ёзади «Репорт» .
«56 нафар Канада фуқаросининг Россия Федерациясига кириши блокланди», — дейилади хабарда.
Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерацияси Канада ҳарбий-саноат мажмуасининг бир нечта компаниялари раҳбариятига нисбатан санкциялар жорий қилганини таъкидлади.
Санкциялар рўйхатидан Канададаги украин диаспораси вакиллари ҳам бор.