Тошкентда ота фарзандини бошқа бола билан уриштирди

Тошкентда ота фарзандини бошқа бола билан уриштирди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ота ўз фарзандини бошқа бола билан уриштириб, у болани калтаклагани айтилган видео тарқалди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 21 март куни Учтепа туманида 2014 йилда туғилган T.M. қўшниси 2014 йилда туғилган X.K. билан ўзаро келишмовчилик натижасида уришиб турган вақтида T.M. нинг отаси E.M. уларни ўзаро жанжалини кузатиб, болаларни ажратиш ўрнига аксинча, ўғли T.M. га қўшниси X.K. ни уришига имкон яратган ва ўзи ҳам уришга кўмаклашиб, болалар бир-бирини калтаклашига шароит яратган ва жанжални давом эттиришга ўғлини мажбур қилган.

 

Аниқланишича, вояга етмаган T.M. ва X.K. ларўзаро жанжал натижасида бирон бир тан жароҳати олмаган ва тиббий муолажа олиш учун тиббий муассасага мурожаат этиш зарурати бўлмаган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБтомонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, боланинг отаси E.M. нинг бундай ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, МЖтКнинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан жавобгарликка тортиш масаласи ўрганилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: