Крокусдаги теракт пайтида ЛизаАлерт қидирув-қутқарув гуруҳининг эр-хотин кўнгиллилари ҳалок бўлди Биласизми?
Бу ҳақда 7х7 «ЛизаАлерт» компаниясининг Уляновск вилоятидаги вакилига таяниб ёзмоқда.
«Яхши одамлар. Иккаласи ҳам. Олег ва Таня. Энг яхши табассумли икки камтар одам. Қийин, вақт талаб қиладиган вазифаларни осонгина бажаришар эли. Биргаликда чин дилдан бахтли эдилар. Абадий бирга», деб ёзган Алексей Колцов.
Олег Павловский отрядда сигналчи ва қидирув гуруҳининг бошлиғи эди. Татяна Абдулова – қидирув тизими мутахассиси ва ЛизаАлерт мактабининг собиқ ўқитувчиси. Эр-хотиннинг фарзандлари бор.
Сўнгги маълумотларга кўра, Крокусдаги терактдан кейин қурбонлар сони 154 кишига етган. Расмий 133 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида кечадан бери янгилангани йўқ.