Москвадаги терактда ногирон йигит севгилисининг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзини қурбон қилди

Москвадаги терактда ногирон йигит севгилисининг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзини қурбон қилди

«Crocus City Hall»да содир этилган теракт вақтида ногиронлиги бўлган йигит севгилисининг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзини қурбон қилди.

Наталя “Пикник” гуруҳининг мухлиси эди, шунинг учун Максим кутилмаган совға сифатида спектаклга чипта сотиб олди.

Маълум қилинишича, 25 ёшли Максим Вербенин севган қизи Наталья билан биргаликда концерт томоша қилиш учун «Crocus City Hall» концерт залига келган бўлган.

Шу вақтда террорчилар концерт залига бостириб келиб, дуч келган одамга ўқ отиб бошлашган. Натижада залдаги одамлар саросимага тушиб, чиқиш эшигига қараб югиришган.

Афсуски йигит чиқиш йўлакларида пандус бўлмагани учун қочишга улгурмаган. Севгилиси эса уни ташлаб кетолмаган. Оқибатда террорчилар севишганларга қарата ўқ узишган.

«Улар унинг кўкрак қисмига бир неча маротаба ўқ узишган. Ўғлимнинг жонсиз танаси севгилисининг устига қулаган. У ўлган бўлса-да танаси билан қизни террорчилардан ҳимоялаган»,— деди марҳумнинг онаси.

Максимнинг онасининг сўзларига кўра, у ўлганлар рўйхатида ҳам, ярадорлар рўйхатида ҳам йўқ.

Наталья мўъжизавий тарзда тирик қолди ва касалхонага ётқизилди.

Вербенин МПГУ мусиқа санъати факультети талабаси эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: