Бразилиядаги кўчкилар қурбонлари сони 27 кишига етди
Бразилиянинг Эспирито-Санто штати ва Рио-де-Жанейро шаҳрида кучли ёмғир оқибатида юзага келган кўчкилар қурбонлари сони 27 нафарга етди.
Расмийларнинг хабар беришича, Эспириту-Санто шаҳрида 19 киши, Рио-де-Жанейрода 8 киши сув тошқини ва кўчки қурбони бўлган.
7300 га яқин аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди, 6 минг киши бедарак йўқолганлар рўйхатида.
Бразилия президенти Луиз Инасио Лула да Силва матбуот баёнотида қурбонлар оилалари билан бирдамлигини билдирди. У табиий офатдан жабр кўрган барчага ёрдам кўрсатишга ваъда берди.
Мет-офис, шунингдек, кучли ёмғир ва бўронлар бир мунча вақт давом этишини айтди.