Ойда темирйўл қурилиши режалаштирилмоқда

Ойда темирйўл қурилиши режалаштирилмоқда

Ойда турли хил ой базаларини боғлайдиган темир йўл қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Zamon.uz хабар бермоқда.

 

The Independent нашрининг ёзишича, темирйўл тармоғи АҚШ давлат идораси ривожланиш концепциясини маъқуллаганидан сўнг кейинги ўн йил ичида амалга оширилиши мумкин.

 

Нашрнинг ёзишича, Хитойда ҳам, АҚШда ҳам ўн йиллик охиригача Ой базаларини яратиш дастурлари мавжуд.

 

Тахминларга кўра, Ой темир йўллари тармоғи одамларни, Ойда яратиладиган тижорат корхоналари учун турли хил материаллар ва ресурсларни ташиш имкониятига эга бўлади.

 

“Бу Қўшма Штатлар ва халқаро ҳамкорлар учун космик иқтисодиётни ривожлантиради”, деди Northrop Grumman баёнотида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: