Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди

Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди

Россиялик терговчилар 26 март куни «Crocus»даги терактда айбланаётган тўрт кишининг оила аъзоларини сўроқ қилиш учун Тожикистонга етиб келди. Бу ҳақда Тожикистон хавфсизлик хизматидаги уч манба «Reuters»га хабар берди, деб ёзмоқда “Daryo.uz”.

Очиқ изоҳ беришга ваколати бўлмаган манбаларнинг айтишича, Тожикистон хавфсизлик кучлари Вахдат, Ҳисор шаҳарлари ҳамда Рудакий вилоятидан терактга айбланаётган оилаларни Душанбега олиб келган.

Манбаларга кўра, «Crocus City Hall»даги теракт бўйича тергов ва тергов ҳаракатларининг кечиши Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг “шахсий назорати” остида.

25 март куни Тожикистон президенти ҳужумни “шармандали ва даҳшатли воқеа” деб атади ҳамда ота-оналарни фарзандлари тарбиясига жиддийроқ эътибор қаратишга чақирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: