Шварценеггер юрак операциясини бошидан ўтказди
Актёр Арнолд Шварценеггер юрак операциясини бошдан ўтказди. Бу ҳақда Men’s Health нашри маълум қилди.
Шварценеггер ўзига юрак стимулятори ўрнатилганлигини айтиб, ҳазил тарзида роботга айланаётганини, «Терминатор» фильмидаги ролига ўхшаб бораётганига ишора қилди.
Шварценеггернинг сўзларига кўра, юрак стимулятори зарурат бўлиб қолган, чунки унинг олдинги операцияларидан бирида чандиқ тўқималари юрак уришида муаммоларни келтириб чиқарган. Актёр жарроҳлик туфайли оғир жисмоний фаолиятни тўхтатганини таъкидлади. Бироқ у бир ойдан кейин машғулотларга қайтишни режалаштирмоқда.
Шварценеггер биринчи марта 1997 йилда юрак операциясини ўтказган. У туғма юрак нуқсони туфайли аорта юрак қопқоғини алмаштирган.