9-синф ўқувчиси жиноятчи! Катта жиноятчи!..

9-синф ўқувчиси жиноятчи! Катта жиноятчи!..

У 18 ёшли йигитни қасддан, бехосдан эмас, айнан қасддан ўлдириб қўйди. Улар ўзаро жанжаллашиб қолган… Демак, бу тасодифий ҳолат эмас. Эҳтимол, у ўлдиришни истамагандир. Аммо шундай бўлди.
Воқеа шу йилнинг 20 март куни соат тунги 20:30 лар атрофида Ангрен шаҳрида рўй берди. Ҳали мактаб ўқувчиси бўлган 2008 йилда туғилган М.Д. О.А. билан ўзаро келишмовчилик сабаб жанжаллашган. Жанжал эса мана шундай аянчли якунланган.
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолат дарсдан ташқари, тунги вақтда содир бўлганини эслатиб ўтган.

Ҳозирда Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: