Эртага барча раҳбарлар ишга метро ёки автобусда келишлари керак

Эртага барча раҳбарлар ишга метро ёки автобусда келишлари керак

29 март куни Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади. Мақсад аниқ: соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, экологияни асраб-авайлаш, автомобиллар ҳаракатини қисқартириш орқали тирбандликни камайтириш.

Бу ташаббус Президентнинг 2024 йил 21 февралдаги Фармони билан тасдиқланган жорий йилги Давлат дастурининг 27-бандида қайд этилган. “Автомобилсиз кун” ҳар ойнинг бир иш кунида ўтказилади. Эртага бўладигани, адашмасам, дастлабкиси.

Ушбу топшириқда бир жиҳат алоҳида кўрсатиб ўтилган. Яъни, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари жамоат транспортида иш жойига келиши орқали намуна кўрсатиб бориши белгиланган.

Демак, эртага метро, автобус ёки маршруткаларда жуда кўп “каттакон”ларни учратсак керак. Умид қиламизки, улар соат 10-11 ларда, жамоат транспортида йўловчи сал камайган вақтда эмас, ҳамма қатори энг пик пайтда, метро ёки автобус эшиклари аранг ёпиладиган 7-8 ларда ишга отланишади. Ҳақиқий муҳитни ҳис қилиб кўришсин деймиз-да. Шубҳасизки, бу тасаввурларини ҳам кенгайтиради. Айниқса, Транспорт вазири, вазирлик марказий аппарати раҳбар ходимлари, Тошкенг шаҳар ҳокимлиги, транспорт бошқармаси жамоаси ҳақиқий аҳволни юракдан ҳис қилиб кўриши керак. Балки янги ташаббусларга йўл очар бу кун…

 

@platformauzb

Дўстларингизга ҳам юборинг: